Қолгани

III-чи бутунжахон кўчманчи халклар уйинлари

323Просмотров

Жорий йилнинг 1−9 сентябрь кунлари Киргизистон Республикаси Чулпон-Ота шахрида Бутунжахон кучманчи халклар уйинлари булиб утади. Бугун «Тошкент» халкаро аэропортидан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев рахбарлигидаги Узбекистон спорт делегацияси Киргизистонга жунаб кетди. Бу хакда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил 1−9 сентябрь кунлари Киргизистон Республикаси Чулпон-Ота шахрида Бутунжахон кучманчи халклар уйинларида Узбекистон спорт делегацияси спортчилари иштирок этади.

Мусобаканинг тантанали очилиш маросими 2 сентябрь куни, ёпилиш маросими 8 сентябрь куни булиб утади.

Узбекистон спорт делегацияси жами 76 кишидан иборат, шундан 13 та (кураш, самбо, гуштини милли камарбанди (Тожикистон кураши), козок кураши буйича, пахлавани (Эрон кураши), гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Киргизистон кураши), гореш (Туркманистон кураши), мангол бох (Мугилистон кураши), киргиз кураши, армрестлинг, лочин ови ва тайганлар югуриши буйича) спорт туридан 54 нафар спортчи, 15 нафар мураббий ва 7 нафар менежер, мутахассис, ишчи гурухи аъзолари ва рахбари иштирок этадилар.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

2 сентябрь куни махаллий вакт билан соат 17:00 да Чулпон-Ота шахридаги «Ипподром» стадионида 80 та давлат спорт делегациялари 2000 нафар иштирокчилар иштирокида III Бутунжахон кучманчи халклар уйинларининг тантанали очилиш маросими булиб утади.

Уйинларда 50 та спорт тури буйича 500 дан ортик комплект медаллар жамланмаси уйналади. Узбекистон спорт делегацияси 13 та спорт тури буйича 58 нафар спортчи иштирок этади.

Ушбу уйинларда Узбекистон спорт делегацияси илк бор иштирок этмокда.

Мазкур уйинларни утказишдан асосий максад миллий спорт турларини асраш, халклар уртасида дустлик алокаларини янада мустахкамлашдир

Киргизистон Республикасининг Чулпон-Ота шахрида булиб утаётган Бутунжахон кучманчи халклар уйинлари киргиз кураши буйича узбекистонлик спортчилар Миркомил Ахадкулов (-60 кг) ва Аъзамжон Анваржонов (-96 кг) бронза медалини кулга киритди. Бу хакда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Уйинлар давомида барча катта кизикиш билан кузатиб бораётган улок купкари бахсларида хамУзбекистон купкари буйича миллий терма жамоаси муваффакиятли иштирок этмокда. Узбекистон купкари буйича миллий терма жамоаси 2018 йил 3 сентябрь куни утказилган Бошкирдистон Республикаси билан уйинда 20:2 хисобида галаба козонган булса, 5 сентябрь Франция жамоасини 19:6 хисоби маблуг этиб ярим финал йулланмасини кулга киритди.

«B» гурухида ярим финал бахслари бугун, 6 сентябрь куни Тошкент вакти билан 17:00 да Чулпон-Ота шахридаги «Ипподром» аренасида утказилиб, унда Узбекистон терма жамоаси Козогистон Республикаси терма жамоалари билан бахсга киришадилар. Галаба козонган жамоа «А» гурухидаги Киргизистон ва Россия термалари уртасидаги уйинларда голиб чиккан жамоа билан финалда учрашади.

Бугун, 6 сентябрь санасида Узбекистон вакиллари гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), улок купкари турлари буйича бахсларга киришади. Эслатиб утамиз, 2 сентябрдан 8 сентябрга кадар давом этадиган мазкур мусобакада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун бахс олиб бормокда. Узбекистон делегацияси 13 та спорт тури буйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмокда.

Гафур Юлдашев

Fikr bildirish

For security, use of Google's reCAPTCHA service is required which is subject to the Google Privacy Policy and Terms of Use.

I agree to these terms.

Copy Protected by Chetan's WP-Copyprotect.